17:37 / 01.07.2015
2934

Samsung компанияси Россия ҳудудида смартфонлар савдоси бўйича етакчига айланди

2015 йилнинг иккинчи чораги натижаларига кўра, Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Россия ҳудудида смартфонлар савдоси бўйича етакчига айланди. Бу ҳақда МТС матбуот хизмати хабар тарқатди.

Жанубий кореялик ишлаб чиқарувчилар 2015 йилда сотган қурилмалар сони 970 мингни ташкил қилган. Кўрилган фойда миқдори — 13,85 млрд рубл. Бу вақт мобайнида Apple сотган смартфонлар сони 280 минг донани ташкил қилган. Бу АҚШ компаниясига 10,14 млрд рубл миқдорида фойда келтирган.

Samsung қурилмаларининг сотувдаги ўсиш сурати 2%ни, фойдаси эса — 35%ни ташкил қилган. Бу орқали ишлаб чиқарувчилар Россия бозоридаги улушини 17,1% дан 19,3% гача кўтариб олган. Apple, Sony, LG, HTC корхоналари смартфонларининг сотувчи 2015 йилнинг иккинчи чорагида деярли икки бараварга пасайган.

Top