22:57 / 03.07.2015
4805

Барак Обаманинг қизи HBO телеканали сериалининг суратга олиш майдончасида ёрдамчи бўлиб ишламоқда

АҚШ президенти Барак Обаманинг қизи Малия Обама HBO телеканали томонидан суратга олинаётган “Қизлар” сериалининг суратга олиш майдончасида ёрдамчи бўлиб ишламоқда, деб хабар бермоқда TMZ портали.

4 июль куни 17 ёшга тўладиган Малия Обама сериалнинг Бруклиндаги суратга олиш ишларида иштирок этаётганида пайқалди.

Ўтган йили ҳам Обаманинг қизи ёз фаслида телевидениеда ишлаб пул топган эди – у бош ролда Холли Берри ўйнаган “Чегарадан ташқари” сериалининг суратга олиш майдончасида ҳам ёрдамчи бўлиб ишлаган эди.

Top