11:02 / 03.07.2015
6454

Қишлоғидаги дўконга терминал ўрнатилмаган чироқчилик икки нафақахўр пенсиясини нақд пулда оладиган бўлди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани Чиял жамоа хўжалигида истиқомат қилувчи фуқаро Саъдулла Очилов “Даракчи” газетасига мурожаат қилиб, нақд пул муаммосига дуч келганини айтди.
Мактубда айтилишича, у ва турмуш ўртоғининг нафақа пуллари пластик банк картасига тушириб берилган. Аммо уларнинг қишлоғида пластик карта қабул қилувчи дўкон мавжуд бўлмагани учун барча зарурий нарсаларни бозордан нақд пулга харид қилишга мажбур бўлишган. Нафақахўрлар газета таҳририятидан бу масалани ҳал қилишда ёрдам сўраган.
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига етказилган мурожаатдан сўнг Қашқадарё вилояти бош бошқармаси, АТ “Агробанк”нинг Чироқчи филиали ушбу масалани ҳал қилиб берган. Фуқаролар июнь ойи нафақа пуллари молиялаштирилганидан сўнг нафақаларни тўлиқ нақд пулда олишлари мумкинлиги маълум бўлди.

Top