22:12 / 03.07.2015
2989

Solar Impulse 2 самолёти қуёш батареяларида парвоз қилиш бўйича рекорд ўрнатди

Дунё бўйлаб саёҳат амалга ошираётган қуёш батареяларида парвоз қилувчи Solar Impulse 2 самолёти Гавайи оролларига қўнди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги ўзининг твиттерида маълум қилди.

Шу пайтгача қуёш батареяларидаги самолётлар бундай катта масофаларни босиб ўта олмаган ва бундай узоқ вақт давомида ҳавода бўлмаган эди.

Самолёт ўз саёҳатини 2015 йилнинг мартида Абу-Дабидан шарқ томонга қараб бошлаган эди.

Top