Машҳур ҳинд актрисаси Ҳема Малинининг ҳайдовчиси Махеш Тхакур 3 июль куни содир этилган ЙТҲ сабаб ҳибсга олинди.
Ҳайдовчи эҳтиётсизлик билан автомобиль бошқаришда айбланиб ҳибсга олинган.
ЙТҲ оқибатида Ҳема Малини жароҳат олган, бошқа автомобилдаги 5 ёшли бола вафот этган, шунингдек, 4 нафар йўловчи турли хилдаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Маълумот учун, воқеа Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбидаги Ражастон вилоятида содир бўлган эди.