05:57 / 05.07.2015
4348

WikiLeaks АҚШнинг Бразилия раҳбарияти ортидан кузатгани ҳақидаги маълумотларни чоп этди

WikiLeaks АҚШ развекдаси Бразилиянинг юқори лавозимли амалдор шахслари ортидан бир неча йиллар давомида олиб борган кузатувлари ҳақидаги АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг махфий маълумотларини чоп этди.

Жумладан, 29 нафар сиёсатчи ва Бразилия иқтисодий секторининг арбоблари телефонлари тинглангани маълум бўлди. Улар орасида бир неча вазирлар, Бразилиянинг АҚШдаги элчиси ва мамлакат президенти Дилма Русеф ҳам бор.

Қайд этилишича, МХА, шунингдек, Бразилиянинг бир нечта давлатлардаги элчихоналари ва президент самолётини ҳам назорат остига қўйган.

Top