22:47 / 06.07.2015
5908

Нарендра Моди Ислом Каримовга Деҳлавийнинг “Ҳамса” қўлёзмасининг махсус нусхасини совға қилди

6 июлда Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашуви пайтида отаси Ўзбекистондан бўлган, ўзи эса Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш вилоятида дунёга келган таниқли сўфий шоир Амир Ҳусрав Деҳлавийнинг “Ҳамса” қўлёзмасининг махсус нусхасини совға қилди.

Форс тилида 1298 йилда ёзилган ҳамда олтин ва ультрамарин ранглар билан безатилган ушбу қўлёзманинг асл нусхаси Деҳлидаги Ҳиндистон Миллий музейида сақланадиган жамлананинг бир қисми ҳисобланади.

Шунингдек, Нарендра Моди фурсатдан фойдаланиб, Ислом Каримовни унга қулай бўлган исталган пайтда Ҳиндистонга келишини таклиф қилди.

7 июль куни Моди Тошкент марказидаги Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳамда Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири Лал Баҳодур Шастри ёдгорлигига ташриф буюради.

Top