19:44 / 08.07.2015
5313

Россия-Хитой самолёти лойиҳасини амалга ошириш учун миллиардлаб доллар керак бўлади

Россия савдо ва саноат вазири Денис Мантуров Екатеринбургда бўлиб ўтаётган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси давомида Россия-Хитой самолёти лойиҳасини амалга ошириш учун миллиардлаб доллар инвестиция талаб қилинишини маълум қилди.

Мантуровнинг айтишича, ҳозирча якуний рақамларни келтиришга эрталик қилади. Яқин уч йилда “авиация саноатини ривожлантириш бўйича дастур нуқтаи назаридан бу лойиҳа бўйича Бирлашган авиасозлик корпорациясининг эҳтиёжлари ҳисобга олинади”.

“Россияда Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) ва якунловчи босқичда турган МС-21 самолётларини ишлаб чиқариш бўйича тажриба бор”, деб айтмоқда Мантуров.

Кенг фюзеляжли Россия-Хитой самолётини яратиш ҳақидаги меморандум ўтган йилнинг баҳорида Владимир Путиннинг Хитойга ташрифи давомида имзоланган эди.

Томонларнинг ғоясига кўра, яратилиши режалаштирилган 250-300 йўловчига мўлжалланган лайнер бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг самолётларига рақобат ташкил қилади ва нафақат Россия ва Хитой, балки бошқа давлатлар бозорларида салмоқли улушни эгаллайди. Бу самолёт тенг ҳуқуқли молиялаштириш асосларида яратилиши ва 2021 йилда пайдо бўлиши кутилмоқда.

Top