07:32 / 09.07.2015
3788

Берлускони сенаторларга пора бериш иши бўйича уч йилга озодликдан маҳкум этиш жазосига тортилди

Неаполь суди Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконини сенаторларга пора бериш иши бўйича уч йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда La Stampa газетаси твиттерда маълум қилди.

Аввалроқ Неаполь прокуратураси ушбу коррупция иши бўйича Берлусконига 5 йиллик қамоқ жазоси берилишини талаб қилган эди.

Тергов маълумотларига кўра, 2007 йилда Берлускони сенаторларга пора бериш орқали ўша пайтда Романо Проди томонидан бошқарилган ҳукуматнинг истеъфога чиқишига эришишга ҳаракат қилган.

Қонун бўйича биринчи инстанция судининг қарорига эътироз билдириш мумкин ва у зудлик билан амалга оширилмайди.

Top