17:58 / 09.07.2015
5523

Бразилия, Куба, Чили, Малайзия ва БАА Қозоғистон билан виза тартибини бекор қилиши мумкин

Қозоғистон ТИВ биринчи ўринбосари Рапил Жўшибоевнинг маълум қилишича, Қозоғистон Бразилия, Куба, Чили, Малайзия ва БАА билан визасиз тартиб ҳақида келишув имзолашга тайёрланмоқда.

“Айни пайтда дипломатик ва хизмат паспортларини визалардан озод қилиш борасида келишувга эришдик. Жараён шундан бошланади. Шу пайтгача 63 мамлакат билан дипломатик паспортлар, 40 давлат билан хизмат паспортлари бўйича келишувга эришдик; умумфуқаролик паспортлари бўйича ҳозирча 18 давлат билан келишувимиз бор, бу рўйхатни кенгайтириш учун ишламоқдамиз”, – деди у брифинг чоғида.
“МДҲдан ташқари, – давом этди сиёсатчи, – Сербия, Туркия, Эвкадор, Жанубий Корея рўйхатда бор. Ҳозир Бразилия, Куба, Чили, Малайзия ва БАА билан келишув имзолаш арафасида турибмиз”.
Илгарироқ Қозоғистон 34 давлат билан бир томонлама тартибда визасиз тартиб киритиши маълум қилинган эди.

Top