15:09 / 09.07.2015
32017

Фрейд бўйича янглишиш? Обама ўз нутқида “ИШИД кучларини тайёрламоқдамиз” деб юборди

АҚШ президенти Барак Обама брифинг пайтида ўз фикрини янглиш ифодалаб қўйди. У АҚШ ИШИД кучлари тайёргарлигини тезлаштирмоқчи, деб юборди.
“Менинг ўтган ойдаги кўрсатмаларим асосидаги чораларни ҳисобга олган ҳолда биз ИШИД кучларининг ва Анбар вилояти сунний қабилалари кўнгиллиларининг тайёргарлигини тезлаштирмоқдамиз”, – деди Обама Яқин Шарқдаги террорчиликка қарши кураш масалаларига бағишланган чиқишида.
Кейинроқ Оқ Уй сайтида чиқарилган Обама нутқининг стенограммасида “ИШИД” сўзи ёнидан квадрат қавс ичида “Ироқ” деб ёзиб қўйилди. Шу тариқа матбуот хизмати АҚШ президенти Ироқ расмий қуролли кучлари тайёргарлигини тезлаштирмоқчи эканлигини аниқлаштирди.

Top