Россиялик теннисчи Мария Шарапова (4-рақамли теннисчи) теннис бўйича Уимблдон мусобақасининг финалига чиқа олмади. Шарапова мусобақанинг яримфиналида жаҳоннинг 1-рақамли аёл теннисчиси Серена Уильямсга навбатдаги галда имкониятни бой берди. Учрашув 2:6, 3:6 ҳисоби билан Уильямс фойдасига якунланди. Теннисчилар кортда 1 соат 18 дақиқа ўтказишди.
Финалда Уильямс испаниялик теннисчи Гарбин Мугуруса (20-рақамли теннисчи) билан учрашади.