11:29 / 09.07.2015
3462

ОАВ: Миллий баскетбол уюшмасида умумий маошларнинг юқори чегараси 70 млн доллар қилиб белгиланди

АҚШ Миллий баскетбол уюшмасида навбатдаги 2015/16 йиллардаги мавсумда ўйинчиларга тўланадиган умумий маошларнинг юқори чегараси 70 млн долларни ташкил қилади. Бу ҳақда баскетбол лигасининг расмий сайтида хабар берилди.

Клублар 84,7 млн доллардан ортиқроқ қийматда ҳашамат учун солиқ тўлай бошлайдилар. Ўтган мавсумда бундай чекловлар мос равишда 63 млн ва 76,8 млн долларни ташкил қилган эди. Маошларнинг юқори чегарасининг кўтарилиши 2016 йилда телекомпаниялар билан лига учрашувларининг трансляцияси учун умумий қиймати 24 млрд долларни ташкил қиладиган янги шартноманинг кучга кириши билан боғлиқ ҳолда амалга оширилди.

Маошларнинг юқори чегараси жамоавий келишувдаги даромадларга тааллуқли банд бўлиб, унга кўра лигадаги барча клублар ўйинчиларига шартномалар бўйича тўлайдиган умумжамоавий маошларнинг максимум қиймати белгиланади.

Top