18:03 / 09.07.2015
3781

Қозоғистон вилоятларининг бирида жиноят ҳақида хабарни WhatsApp орқали жўнатиш имконияти яратилди

Қозоғистоннинг Қустанай вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳудудда содир этилган турли хил қонун бузилиш ҳолатларини WhatsApp ижтимоий тармоғи орқали хабар бериш имкониятни яратди. Бу ҳақда маҳаллий ички ишлар идоралари манбасига таяниб Zakon.kz нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, бу турдаги мобил илова дастурли ишонч телефонини жорий қилиш Қустанай вилояти ички ишлар бўйича раҳбари Тлеген Маткеновнинг хоҳишига биноан жорий қилинган. Шунингдек, www.dvdkostanay.kz сайти орқали тезкор хабар қолдириш учун махсус хизмат ҳам жорий қилинган.

Хабарда ёзилишича, ҳозиргача бу хизмат орқали 20дан ортиқ хабарлар келиб тушган. Уларнинг асосини йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ташкил қилмоқда.

Top