19:55 / 11.07.2015
2560

Серена Уильямс Уимблдон турнирининг аёллар ўртасидаги баҳслари ғолибига айланди

Лондон шаҳрида 29 июнь куни бошланган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида аёллар ўртасидаги мусобақа ғолибаси аниқланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувига етиб келган Ер юзининг биринчи рақамли аёл теннисчиси америкалик Серена Уильямс ҳамда испаниялик Гарбин Мугруза баҳсида АҚШ вакиласи 6:4 ва 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Серена Уильямс ўз фаолиятида 21-марта "Катта Дубулға" туркумидаги бош совринни қўлга киритди. Ўз навбатида у Уимблдон турнирларида олтинчи марта ғалаба қозонди.

Top