09:36 / 12.07.2015
2849

“Реал” Икер Касильяснинг “Порту”га ўтганини эълон қилди

Мадриднинг “Реал” клуби 34 ёшли дарвозабон Икер Касильяснинг “Порту”га ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Касильяс “Реал” сафида 1998 йилдан бери 17 йил давомида ўйнаб келди. Икер клуб таркибида 5 марта Испания чемпионати, 2 марта Испания Кубоги ва 4 марта Суперкубоги, 3 марта Чемпионлар Лигаси, 2 марта Европа суперкубоги ва бир мартадан Қитъалараро кубок ва клублараро жаҳон чемпионатидаги бош совринларни қўлга киритган. Дарвозабон Испания терма жамоаси сафида 2 марта Европа чемпиони (2008 ва 2012) ва бир марта жаҳон чемпиони (2010) бўлган.

Касильяс замонамизнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади ҳамда Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси талқини бўйича 5 марта дунёнинг энг яхши дарвозабони мукофотига лойиқ деб топилган.

Top