00:21 / 14.07.2015
15661

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг устама ҳақларига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Молия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлигида 2015 йилнинг 9 июль кунида 177-5-сони билан рўйхатдан ўтказилган) билан “Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳақидаги Низоми”га ўтгартиришлар киритилди.

Ҳужжат билан бюджет муассасалари ва ташкилотларининг юқори малакали ишчиларига уларнинг ўз хизмат мажбуриятларини ҳалол ва фаол амалга оширгани учун белгиланадиган шахсий устама ҳақларни аниқлаш тартибига ўзгартириш киритилди. Низомда бу устамалар қонунчиликда ўрнатилган рағбатлантириш коэффициентини ҳам ўз ичига олиши айтиб ўтилган. Устама ҳақнинг миқдори аввалгидек белгиланган иш ҳақининг 50 фоиздан кўпроғини ташкил қила олмайди. Бундан давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат бошқарув органларининг ходимлари истесно килинган. Улар учун юқорида кўрсатилган устама ҳақлар максимал ўлчамлар билан чегараланмайди.

Top