21:34 / 14.07.2015
3185

Зангиота туманида яшовчи 19 ёшли шахс сумкасидан 2 кг.дан ортиқ "марихуана" топилди

Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари томонидан ўтказилган оператив тадбир натижасида Сергели туманида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 19 ёшли шахснинг қўлидаги сумкасидан 2 кг. 558 гр. "марихуана" гиёҳвандлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top