01:46 / 16.07.2015
3067

“Боко ҳарам” жангарилари Нигериянинг шимоли-шарқий қисмида 30 кишини ўлдирди

“Боко ҳарам” экстремистик гуруҳи жангарилари Нигериянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган қишлоқларга ҳужум қилиши давомида 30 дан зиёдроқ кишини ўлдирди.

Маълум қилинишича, жангариларнинг ҳужуми оқибатида Борно штатининг маъмурий маркази ҳисобланган Майдугури шаҳри яқинидаги Нгамду қишлоғида 20 га яқин тинч аҳоли, Чад қўли соҳилида жойлашган Гарин-Гива қишлоғида 8 киши ва Нигер билан чегарада жойлашган Дамасак аҳоли пунктида 5 киши ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, террорчилар бу жойлардаги кўплаб уйлар, енгил ва юк машиналарини ёқиб юборишган.

Top