02:02 / 16.07.2015
2779

Обама Конгресснинг аксарият қисми Эрон билан келишувни қўллаб-қувватлашига умид билдирмоқда

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида конгресс Эрон билан ядровий келишувни маъқуллаши кераклигини айтди.

“Далилларга асосланган ҳолда, конгрессдаги кўпчилик бу битимни маъқуллаши керак. Мен Республикачилар партияси бу келишувни қўллаб-қувватлашига умид билдирмайман. Бироқ мен мунозаралар спекуляция ва ёлғон ахборотга эмас, балки далилларга асосланади деб кутиб қоламан”, деб айтди Обама.

Top