00:09 / 17.07.2015
7460

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Эрон билан курашишга тайёрлигини маълум қилди

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашувда Эрон билан эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаши ҳақида ҳеч нарса айтмади ва бунинг ўрнига Саудия Арабистонининг Эрон билан курашишга тайёрлигини айтди.

“Биз ушбу битим амалга ошса, эронликлар бу битимдан минтақадаги хатарли корхоналар учун эмас, балки Эрондаги иқтисодий вазиятни яхшилаш учун фойдаланадилар, деб умид қиламиз.
Агар Эрон минтақада беқарорлик келтириб чиқаришга ҳаракат қилса, унда биз унга қарши қатъий курашишга тайёрмиз”, деб айтди ал-Жубайр.
Сунний мусулмонлар ўртасида етакчилик қилишга даъвогарлик қилувчи Саудия Арабистони ва шиа мусулмонлар Эрони Яқин Шарқ минтақасида бир-бирлари билан рақобатлашадилар. Икки давлатнинг рақобати хусусан, Ироқ, Яман ва бошқа давлатларда кузатилмоқда.

Top