10:41 / 18.07.2015
2682

Туркия Сурияга ўтиб кетмоқчи бўлган 1 нафар Қирғизистон ва 2 нафар Тожикистон фуқароларини депортация қилди

Туркия ҳукумати Тожикистон паспорти билан Сурияга ўтишга ҳаракат қилган 21 ёшли қирғизистонлик аёлни ўз юртига қайтариб юборди.
Динара Аминжонова ўзига ташқи жиҳатдан ўхшаш тожикистонлик қизнинг паспортидан фойдаланган ҳолда Сурияга ўтишга ҳаракат қилди. Паспортнинг қонуний эгаси 3 ой муқаддам ҳужжатини йўқотгани ҳақида маълум қилган эди.
Туркия Сурияга ўтишга ҳаракат қилган яна 2 нафар Тожикистон фуқаросини – бир аёл ва бир эркакни депортация қилган. Аминжоновадан фарқли равишда, улар дарҳақиқат Тожикистон фуқароси эканлиги тасдиқланди.

Top