19:02 / 19.07.2015
28101

Instagram’да энг кўп кузатувчилари бор ўзбекистонлик санъаткорлар рейтинги эълон қилинди

Instagram ижтимоий тармоғида энг кўп кузатувчиларга эга бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар рейтинги “Даракчи” газетасида эълон қилинди.

Рўйхат бошида хонанда Шаҳзода турибди – унинг саҳифасига 366 минг фойдаланувчи аъзо бўлган. Иккинчи ўринни Райҳон (250 минг обуначи), учинчи ўринни Асал Шодиева (222 минг обуначи) эгаллади.
Кучли бешликка, шунингдек, Манзура (179 минг обуначи), Лола (176 минг обуначи) кирди.
Эстраданинг бошқа кўзга кўринган юлдузлари – Шохруххон 175 минг обуначи билан 6-ўринга, Севара Назархон 149 минг обуначи билан 7-ўринга, Нилуфар Усмонова 144 минг обуначи билан 8-ўринга, Муниса Ризаева 137 минг обуначи билан 9-ўринга муносиб кўрилди.
Рейтингнинг сўнгги поғонасини “Божалар” гуруҳи яккахони Жаҳонгир Позилжонов (121 минг обуначи) эгаллади.





Top