12:23 / 19.07.2015
2059

Порошенко янги конституцион ўзгартишлар кучга киришига ҳаракат қилишини айтди

Украина президенти Пётр Порошенко фуқароларга йўллаган мурожаатида марказлаштиришга қарши йўналтирилган конституцион ўзгартишлар кучга кириши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишини таъкидлаб ўтди.
Илгари хабар қилинганидек, Порошенко ушбу ўзгартиш лойиҳасини Олий Рада муҳокамасига киритган эди. Аммо депутатлар бу лойиҳа доирасида Донбассга махсус мақом берилишига қарши чиқмоқда.
Порошенко бир неча марта ўзгартишларнинг қабул қилинмаслиги Украина Ғарбнинг кўмагидан маҳрум қилишини айтиб ўтган эди.

Top