18:36 / 20.07.2015
4028

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Грузия фуқаролигидан воз кечмоқда

Украинанинг Одесса вилоятининг янги губернатори ва Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Грузия фуқаролигидан воз кечмоқда.

“Михаил Саакашвили Грузия фуқаролигидан воз кечиш арафасида турибди”, деб айтди Одесса вилояти маъмурияти матбуот хизмати ходими Денис Самигин.

Аввалроқ Саакашвилининг ўринбосари этиб тайинланган, россиялик сиёсатчи Егор Гайдарнинг қизи Мария Гайдар Россия фуқаролигидан воз кечмаслигини айтган эди.

Шу билан бирга Мария Гайдар “бунда Украина қонунларига амал қилишини” таъкидлаб ўтган.

Украинада икки фуқаролик мамлакат конституцияси билан ман қилинган.

Top