18:26 / 20.07.2015
1992

Туркия бош вазири муддатдан илгариги парламент сайловларига тайёргарлик кўришга кўрсатма берди

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли муддатдан илгари ўтказиладиган сайловларга тайёргарликни бошлаб юборишга кўрсатма берди. Бу ҳақда у ўзи раҳбарлик қиладиган Адолат ва тараққиёт партияси округ бошқармалари раҳбарлари билан ўтказган телефон мулоқотида айтиб ўтди.
“Коалиция тузиши ҳақидаги музокаралар давом этаётганига қарамай, сиз ҳар дақиқа қайта сайловларга тайёр туришингиз керак. Сиз ўз шаҳарларингиз аҳолиси билан доимо алоқада бўлиб туришингиз керак”, – унинг сўзларини келтиради TRT телеканали.

Top