06:56 / 20.07.2015
3331

Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати финалида Россия ёшлари испанияликларга мағлуб бўлди

19 июль куни Испания U19 ва Россия U19 Евро-2015 турнири финалида майдонга тушди ва бу ўйинда испанлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 39 дақиқасида Испания ёшлар терма жамоаси аъзоси Борха Майораль ҳисобни очди. Ўйиннинг 78 дақиқасида эса Матиас Лейва иккинчи голни уриб, ғалабани таъминлади.

Шу тариқа, Испания ёшлар термаси еттинчи марта қитъада тенгсиз деб топилишди.
Бу турнир 2002 йилдан бери ҳар йили ўтказилиб келинади ва турнирда кўп ғалаба қозониш бўйича испанияликларга нисбатан яқинроқ кўрсаткични Германия ёшлари 2 марта ғалаба қозониш эвазига қайд этишган.

Испания U19 - Россия U19 2:0
Голлар: Майораль (39), Лейва (78).
Огоҳлантиришлар: Лейва (90+4) - Головон (34), Ходжиниёзов (45), Гулиев (83).

Top