07:19 / 21.07.2015
2710

“Челси” 2015/16 йиллар мавсуми учун сафар либосларини намойиш қилди

Англиянинг “Челси” клуби ўзининг расмий сайтида 2015/16 йиллардаги мавсум учун сафардаги ўйинларда майдонга тушадиган либосларини тақдим қилди. Жамоа ушбу янги кийимда илк бор 28 июлда Вашингтонда “Барселона”га қарши учрашувда ҳаракат қилади.

Янги футболкалар оқ, қизил ва кўк ранглардан иборат.

Ушбу спорт либосларии Аdidas фирмаси томонидан ишлаб чиқилган.

Янги мавсумда “Челси”нинг титул ҳомийси Yokohama Tyres компанияси бўлади.

Top