09:19 / 21.07.2015
3650

Эксперт: Ўзбекистонда таълим олаётган диний ходимлар экстремизм ёлғонларини фош қилишга тайёрланади

Ўзбекистонда бугунги кунда 2та ислом олийгоҳи ва 9та мадраса фаолият юритмоқда. Уларда таълим олаётган диний ходимлар экстремизм ёлғонларини фош қилиш ҳамда уларнинг тарғиботига қарши курашишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Тошкент ислом университети ходими Санжар Раззоқов баёнот берди.

Тошкент ислом университетига 1999 йили асос солинган. Айни пайтда у ерда бакалавриат ва магистратура йўналишларида таълим берилади. Ундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида 9та мадраса, ал-Бухорий номли Тошкент ислом институти ҳамда имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси қошидаги ислом маркази фаолият юритмоқда.

“Бутун давр мобайнида Ўзбекистоннинг исломий таълим даргоҳларини 7.5 минг киши битириб чиқди”, – деди Ўзбекистон мусулмонлар бошқармаси вакили Ҳабибулло Камолов.

Top