07:01 / 21.07.2015
1950

ОАВ: Pearson нашриёти Financial Times газетасини 1,6 млрд долларга сотиши мумкин

Буюк Британиянинг Pearson нашриёт холдинги Financial Times газетасини сотиши имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги вазиятдан хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Манбалар маълумотларига кўра, газета 1 млрд фунт стерлингга (1,6 млрд долларга) баҳоланиши мумкин. Агентлик маълумотларига кўра, Financial Times газетасини харид қилишга Axel Springer SE каби медиакомпаниялар ҳамда Европа, Яқин Шарқ ва Осиёдан сармоячилар қизиқиш билдириши мумкин. Газета сотилиши расман эълон қилинмаган.

Pearson ва Axel Springer вакиллари ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ беришмади.

Financial Times`нинг молиявий кўрсаткичлари ошкор қилинмайди. Газета касбий таълим билан шуғулланувчи Pearson компаниясининг бўлинмаси ҳисобланади. 2014 йилда газетага 720 минг киши обуна бўлган.

Top