12:04 / 22.07.2015
2347

Бенитес «Реал» ярим ҳимоячилари билан тактика борасида 20 дақиқа суҳбат ўтказди

"Реал" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес кечаги машғулотлар якунига етгач, ярим ҳимоячилар билан тактика борасида 20 дақиқа давомида суҳбат ўтказди.

Мураббий 20 дақиқа давомида Лука Модрич, Тони Кроос, Каземиро, Асьер Ильярраменди ва Маркос Льоренте билан гаплашиб турган.

Бенитес ярим ҳимоячиларнинг ҳимояда ва ҳужумда бирдек иштирок этиши кераклиги ҳақида гапирган. Мураббий футболчиларига қаердан бошлаб прессингга киришиш ва қайси позицияларни эгаллаш лозимлигини уқтирган.

Эслатиб ўтамиз, Бенитес бироз вақт муқаддам ҳимоячилар билан ҳам худди шундай тарзда гаплашиб олган эди. У яқин вақт ичида ҳужумчилар билан ҳам худди шундай суҳбат ўтказиши кутилмоқда.

Top