14:01 / 22.07.2015
1672

Индонезия ҳукумати вулқон уйғониши туфайли Бали оролидаги аэропортни ёпиб қўйди

Индонезия ҳукумати Шарқий Ява вилоятида вулқон уйғониши туфайли машҳур курорт – Бали оролидаги халқаро аэропортни вақтинчалик ёпиб қўйди. Detik порталининг ёзишича, рейслар 22 июль кечгача амалга оширилмайди.
Бир ой мобайнида вулқоннинг учинчи марта уйғониши Осиёнинг энг машҳур курортларидан бирининг аэропортини ёпиб қўйишга мажбур қилмоқда. 9-12 июль кунлари 900дан ортиқ рейс бекор қилинди, ўн минглаб одамлар оролдан чиқолмай қолиб кетди.

Top