23:10 / 23.07.2015
2547

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитасига истеъмолчилардан 2,51 мингта шикоят тушди

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси 2015 йилнинг биринчи ярмида истеъмолчилардан 2514 та шикоят олди, улардан 1634 таси ёзма равишда, 880 таси ишонч телефонлари орқали билдирилган.

Ёзув шаклида билдирилган мурожаатларни ўрганиш натижасида улардан 90,2 фоизи истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди, кўрсатилмаган ёки сифатсиз хизматлар учун 489,7 млн сўм истеъмолчилар фойдасига ўтказилди.

Телефон орқали билдирилган шикоятлардан 62,3 фоизи бўйича тегишли чоралар кўрилди ва 105,1 млн сўм истеъмолчилар форйдасига қайта ҳисобланди, 37,7 фоиз мурожаатлар бўйича қўмитанинг ваколат доирасида тегишли тушунтиришлар берилди.

Top