01:21 / 23.07.2015
8357

Янги туғилган чақалоқларнинг мияси нутққа катта одамларнинг мияси каби таъсирланади

Олимлар янги туғилган чақалоқларнинг мияси одам нутқига катта одамларнинг мияси каби таъсирланишини аниқладилар: бир неча кунлик чақалоқлар товушлар орасидан сўзларнинг муҳим қисмларини ажрата олишлари маълум бўлди.

Тилшунослар ва психологларнинг таъкидлашича, бош мия нутқни қабул қилганда ҳар бир сўзнинг бошида ва охирида жойлашган бўғинларга ўзига хос тарзда таъсирланади, айнан шу бўғинлар ўзида энг муҳим маълумотни сақлайди. Мисол учун, рус тилида сўзлар бошида феълнинг маъносини ўзгартирадиган турли олдқўшимчалар, сўз охирида эса суффикслар ва флексиялар туриши мумкин, улар ўзида ҳам азмуний, ҳам грамматик юкламани сақлаши мумкин.

Олимлар тажриба ўтказдилар ва натижада қуйидагини аниқладилар: янги туғилган чақалоқларнинг мияси товушлар оқимидан сўздаги бош ва охирги бўғинларни ажрата олишга қодир бўлиб, уларга алоҳида эътибор қаратади. Олимлар бир неча кунлик чақалоқларга 6 та бўғиндан иборат сўз бирикмасини эшиттириб, сўнгра ундаги бошидаги ва охирги бўғинларни, ўртадаги бўғинларни алмаштириб яна болаларга эшиттирдилар. Бола мияси фаоллигини ўлчаш натижалари қуйидагиларни кўрсатди: болалар ўртадаги бўғинлар алмаштирилганда таъсирланмаганлар, бироқ бошидаги ва охиридаги бўғинлар алмаштирилганда буни сезганлар. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу болалар туғилганиданоқ уларнинг мияси катта одамларникига ўхшаш фаоллик намоён қила бошлашини исботлайди.

Top