17:46 / 24.07.2015
2119

Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

2015 йилнинг 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Ричард Ҳоугландни қабул қилди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Top