00:20 / 24.07.2015
4066

Beeline’нинг Қирғизистондаги офиси бош директори автоҳалокат ҳолати бўйича ҳибсга олинди

Россиянинг Beeline уяли алоқа операторининг Қирғизистондаги ваколатхонасининг бош директори Олег Клочко автоҳалокат ҳолати бўйича ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Бишкек Ички ишлар бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда “Новости” ахборот агентлиги.

Клочко 22 июль куни жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳибсга олинди.

Клочкога “Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” моддаси бўйича айблов қўйилди.

Воқеа тавсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Top