10:54 / 24.07.2015
4554

ФҚБ IT-ходимлари каттароқ маош илинжида хусусий секторга ишга ўтиб кетмоқдалар

АҚШнинг Федерал қидирувлар бюроси ходимлари каттароқ маош илинжида хусусий IT-компанияларга ишга ўтиб кетмоқдалар, деб ёзмоқда The New York Times нашри.

Охирги уч ой мобайнида ФҚБнинг 6 ходими ўз лавозимларини тарк этдилар. Улар ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи хусусий компанияларга ишга ўтиб кетганлар. Нашрнинг таъкидлашича, хусусий фирмалар уларга каттароқ маош ва хизмат пиллапояларида истиқболли келажакни ваъда қилмоқдалар. ФҚБда эса юқори лавозимга кўтарилиш учун белгиланган хизмат муддатини адо этиш талаб этилади, хусусий компанияларда эса хизматига яраша лавозими ҳам ошаверади.

K2 Intelligence компанияси ФҚБнинг собиқ ходимларини ишга ёлловчи асосий компаниялардан бири ҳисобланади. Компания интернетда маълумотлар очиш билан шуғулланади. ФҚБнинг собиқ ходимларининг айтишича, бюродан ходимларнинг кетиши ҳолати давом этаверади.

Top