18:45 / 24.07.2015
2174

Ўзбекистон тиббиёт саноатида биринчи ярим йилликда 313 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида мамлакатнинг тиббиёт саноати корхоналари 313 млрд сўмлик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарган, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 127 фоиз кўпроқ маҳсулотни ташкил этган. Тармоқнинг саноат ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши 0,8 фоизни ташкил қилди.

Ҳисобот даврида тармоқда фаолият юритувчи йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган провитаминлар, витаминлар ва уларнинг ҳосилалари ҳажми 2,3 баробарга, гормон ёки антибиотик сақламайдиган дори-дармонлар ҳажми 1,6 баробарга ошган.

Top