15:35 / 25.07.2015
3193

2015 йил бошидан буён безорилар 10та ҳолатда поездларнинг деразаларини тош билан синдиришган

2014 йилда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб темир йўл ёқаларида ўтаётган поездларга тош ва бошқа қаттиқ жисмлар улоқтириш орқали 15 марта поездларнинг деразалари синдирилгани қайд этилган. Шундай ҳолатларнинг 4тасида "Afrosiyob" поездлари жабрланган.

Маълум қилинишича, ўтган йилда Тошкент вилояти ҳудудида 6 марта, Сирдарё вилояти ҳудудида 4 марта, Самарқанд вилоятида 3 марта, Бухоро ва Фарғона вилоятларида бир мартадан шундай ҳолат юз бериши кузатилган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида эса, бундай ҳолатлар ўтган йилдагига нисбатан ортган. Яъни ҳозиргача 10 марта (бир ҳолатда "Afrosiyob" поезди билан) безорилар поезд йўловчиларининг ҳаётига таҳдид қилган ҳолда поездларга тош отиб, давлат мулкига зарар етказишган.

Жорий йилда "Afrosiyob" поездига тош отиш орқали, поезд деразасини синдирган 18 ёшли йигит қўлга олинган ва суд қилиниб, унга 4 млн сўм миқдоридаги жарима жазоси белгиланган.

Шунингдек, қайд этилган ҳолатларнинг барчасида айбдорлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда жазо чоралари қўлланилган.

Top