15:44 / 26.07.2015
3419

2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 344,2 млрд сўмлик чарм-пойабзал саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Модернизациялаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлашда реал сектор корхоналарини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар, енгил саноатнинг динамик ривожланиши учун имконият яратди.

Тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларида 6004,4 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 114,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар берган.

Ҳисобот даврида енгил саноат маҳсулотининг республика жами саноат маҳсулотидаги улуши 14,7 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг тегишли даври кўрсаткичларига нисбатан 0,4 га (14,3 фоиз) ўсди.
2015 йилнинг январь-июнь ойларида республика тўқимачилик саноати корхоналари томонидан 4399,8 млрд. сўмлик (2014 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 112,2 фоиз), жумладан: ип-газлама саноатида 1185,9 млрд. сўмлик (119,3 фоиз) ва трикотаж саноатида 400,5 млрд. сўмлик (116,2 фоиз); тикувчилик саноатида 1113,1 млрд. сўмлик (122,8 фоиз); чарм-пойабзал саноатида 344,2 млрд. сўмлик (122,0 фоиз) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан, енгил саноат тармоғидаги йирик корхоналар томонидан хом ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 1,6 мартага, чакана савдо учун қадоқланмаган пахтадан йигирилган пишитилган ип – 1,3 мартага, тукли, пахмоқ трикотаж полотнолар – 3,2 фоизга, тикув-трикотаж маҳсулотлар – 1,2 мартага, шу жумладан: трикотаж ёки тўқилган устки кийимлар – 2,1 мартага, иш кийимлар – 1,6 мартага ошган.

Top