22:24 / 26.07.2015
2746

Шаҳрисабзда 1.5 йил ичида 18та молиявий ва валюта ҳуқуқбузарлиги қайд қилинди

2014 йил ҳамда 2015 йилнинг биринчи ярим йили давомида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан молиявий ва валютага доир 18та ҳуқуқбузарлик фош қилинди. Улар давомида 82.983 млн сўмлик ноқонуний моллар олиб қўйилган. Давлат бюджетига етказилган моддий зарарнинг 85.373 млн сўмлик қисми ундирилди. Бу ҳақда департамент катта суриштирувчиси Мадамин Мансуров маълумот берди.
Жумладан, бир қанча хуфиёна цехлар фаолияти фош қилиниб, улардан 19.644 млн сўмлик товар ва моддий бойликлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Фирмалар томонидан солиқдан яширилиши натижасида етказилган моддий зарар ҳолатлари ҳам аниқланди. Жумладан, туманда фаолият юритувчи “Тегинабону” фирмаси 2010-2014 йилларда ялпи тушум суммасини 1.627 млрд сўмга камайтириб кўрсатгани натижасида давлат манфаатларига 81.373 млн сўмлик зарар қоплаб берилди.
Бундан ташқари, мазкур фирма томонидан 2011 йилда Россиядан 1.174 млн доллар миқдорида кунгабоқар ёғи Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган бўлиб, маҳсулот нақд пулга сотиб юборилган. Ундан тушган 1.608 мрд сўмлик нақд пул банк муассасаларига топширилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Top