08:42 / 28.07.2015
2459

Брюссель марказида қуролли эркак аёл ва болаларни асирга олди

Брюссель шаҳрининг марказида қуролли эркак аёл ва болаларни асирга олди. Айни пайтда аксилтеррор гуруҳи Иксель коммунасини қуршовга олган. Бу ҳақда RTBF канали хабар бермоқда.

“Гап Доценберг кўчасида жойлашган уйда асир олиниши ҳақида кетмоқда”, – деди телеканал мухбири.

Айтилишича, қуролли эркак хонадон ичида аёлни ва унинг болаларини асирликда тутиб турибди. Полиция қурол қўлламасликка умид қилиб, музокаралар олиб бормоқда.

Брюссель-Иксель полицияси марказий бошқармаси матбуот котиби Илзе Ван Де Кеер шу ҳудудда операция олиб борилаётганини тасдиқлади, аммо бошқа тафсилотларни маълум қилмади.

Top