15:50 / 29.07.2015
3249

Bloomberg: санкциялар Россия банкларини Гонгконгда нақд пул қидиришга мажбур қилди

Ғарбнинг иқтисодий ва сиёсий санкциялари Россия банкларини ташқи кредиторлар олдидаги 117 млрд долларлик қарзларини реструктуризация қилиш учун Гонгконгдан нақд пул қидиришга мажбур қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
Газпромбранк Гонгконгдан кредит маблағлари қидирмоқда ва шу билан бирга у ерда қимматбаҳо қоғозларини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Ундан ташқари, Внешэкономбанк ва Сбербанк ҳам ўз қимматбаҳо қоғозларини Гонгконг биржасида кўрмоқчи.
ВТБ банки ўз облигацияларини савдо майдончасида жойлаштирди, гуруҳнинг бу борадаги даромади октябрда 8.04 фоизни ташкил қилган эди.
Агентликнинг таъкидлашича, Хитой хорижлик эмитентларни рағбатлантиради, негаки юанни доллардан кейинги иккинчи халқаро захира валютага айлантирмоқчи.

Top