08:08 / 29.07.2015
3510

International Champions Cup: «Барселона» пенальтилар сериясида «Челси»га мағлуб бўлди

International Champions Cup мусобақасининг яна бир ўйинида "Челси" ҳамда "Барселона" клублари ўзаро кураш олиб боришди. Ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, 10 дақиқадаёқ Азар ҳисобни очди. 52 ва 66 дақиқаларда Суарес ҳамда Сандро томонида киритилган голлар "Барселона"ни олдинга олиб чиқди, лекин Кейхилл 85 дақиқада ҳисобни тенглаштириб, ўйинни пенальтилар сериясига олиб ўтди.

Белгиланган пенальтилар сериясида "Челси" устун келди. Лондонликлар сафида Фалькао, Мозес, Рамирес ва Реми ўз имкониятларини голга айлантиришди, "Барселона" таркибида эса фақат Иньеста ва Сандро аниқ зарба йўллаб, Пике ва Халилович хато қилгач, ҳисоб 4:2 кўринишини олди.

International Champions Cup
ЧелсиБарселона – 2:2, 4:2 пенальтилар бўйича (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – Азар, 10. 1:1 – Луис Суарес, 52. 1:2 - Сандро, 66. 2:2 – Кэйхилл, 85.
«Челси»: Куртуа, Иванович, Зума, Кэйхилл (Чалоба, 88), Аспиликуэта (Терри, 62), Фабрегас (Мозес, 64), Матич (Оби Микел, 61), Кенеди (Виллиан, 46), Оскар (Рамирес, 46), Азар (Фалькао, 68), Диего Коста (Реми, 60).
«Барселона»: тер Стеген (Масип, 60), Адриано (Альба, 60), Бартра (Пике, 59), Матье (Вермален, 59), Дуглас, Ракитич (Иньеста, 60), Бускетс (Сампер, 61), Жерар (Рафинья, 61), Сандро, Луис Суарес (Педро, 62), Мунир (Халилович, 73).

Top