АҚШ ҳукумати Исроилнинг Иорданнинг ғарбий қирғоғида 300та уй қуриш борасидаги режаларидан ташвишдалигини билдирди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Марк Тонер маълумот берди.
“Биз Исроил ҳукуматининг Иорданнинг ғарбий қирғоғида, Байт-Эл туманида, шунингдек, Қуддуснинг шарқида юзлаб янги биноларнинг қурилиши борасида эълон қилинган режаларидан чуқур ташвишдамиз”, – унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ушбу қурилишни ноқонуний ҳисоблаб, қурилиш ишларининг кенгайтирилишига қарши чиқмоқда.