21:20 / 31.07.2015
10064

2015 йилги “Дунёнинг энг эътиборли 100 нафар кишиси” рўйхати эълон қилинди

“Time” журнали 2015 йилдаги “Дунёнинг энг эътиборли 100 нафар кишиси” деб номланган рўйхатни эълон қилди. Мазкур рейтингда шахснинг иқтисод, сиёсат, таълим ва санъат каби соҳаларга жаҳон миқёсида қўшган ҳиссаси ҳисобга олинди.

Рўйхат бошида Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд, Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф, Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Абадий ва Индонезия давлат раҳбари Жоко Видодолар турибди.

Шунингдек, Афғонистонлик Руала Ғаний хоним ва Нобель мукофоти совриндори Малала Юсуфзай энг илғор мусулмон аёллар рўйхатининг аввалидан ўрин эгаллаган, деб ёзади muslim.uz портали.

 

Top