13:11 / 31.07.2015
2397

Луис Суарес: АПЛ дунёдаги энг яхши лига, лекин энг яхши команда “Барселона”дир

“Барселона” форварди Луис Суарес ўз фаолиятининг бундан кейинги бориши ҳақида фикр билдирди.
“Мен карьерамни бошлаган еримда – “Насьонал”да тугатишни истардим. Аммо қачондир “Аякс”га ҳам қайтсам яхши бўларди. МЛС? Бу ҳам яхши танлов. Балки бу ҳам бўлар. АҚШда одамлар стадионларни тўлдира бошлашди”, – деди у.
“Менимча, АПЛ дунёдаги энг яхши лига, лекин энг яхши команда “Барселона”дир, – сўзида давом этди спортчи. – Дунёдаги энг яхши ўйинчилардан бириман деб айта олмайман, лекин энг яхши жамоа таркибида эканлигимдан хурсандаман”.

Top