19:39 / 31.07.2015
2872

Россия Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 11 фоизга туширди

Россия Марказий банки қайта молиялаш ставкасини 0,5 фоизлик пунктга, яъни 11 фоизга туширди, деб айтилмоқда Марказий банк берган хабарда.

“Россия банки директорлари кенгаши 2015 йил 31 июлдан қайта молиялаш ставкасини йиллик 11,50 фоиздан 11,00 фоизга туширишга қарор қилди. Россия банки прогнозига кўра, истеъмолчилик нархларининг ўсиши кучсиз ички талаб шароитларида секинлашишда давом этади”, дейилмоқда хабарда.

Келгусида Россия банки инфляция рисклари мувозанати ва иқтисодиётнинг совиши рискларини ҳисобга олган ҳолда қайта молиялаш ставкаси даражаси ҳақида қарор қабул қилади.

Қайта молиялаш ставкаси даражаси масаласи кўриладиган Россия банки директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2015 йилнинг 11 сентябрида ўтказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Россия Марказий банки директорлар кенгаши қайта молиялаш ставкасини сезиларли даражада туширишни рад этиши ёки умуман уни ўзгаришсиз қолдириши мумкинлиги маълум қилинганди.

Top