14:57 / 01.08.2015
4179

Европалик фермерлар Россиянинг қарши жавоб санкциялари туфайли 5,5 млрд доллар зарар кўришди

Европа Иттифоқи таркибидаги давлатларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланадиган фермерлари Россия томонидан импортга қўйилган тақиқлар туфайли 5,5 млрд доллар миқдорида зарар кўришган. Бу ҳақда Европа фермерлари касаба уюшмаси раҳбари Альберт Ян Маатага асосланиб, РИА Новости нашри хабар берган.

"Россиянинг савдо бўйича қўллаган эмбаргоси аграр ва қишлоқ хўжалиги соҳасига катта зарар етказди. Бизнинг фермерларимизнинг ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан кўрадиган даромади 2 баробарга камайиб, зиён миқдори 5,5 млрд долларни ташкил этди", дейди у.

Бироз олдинроқ, Владимир Путин ЕИдан қишлоқ маҳсулотлари кириб келишига қўйилган тақиқни 1 йилга узайтирганди. Унинг фикрича, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига эмбарго қўйиш ЕИнинг санктсияларига энг тўғри жавоб бўлади.

Top