17:59 / 02.08.2015
4047

Якунин: Россия темир йўллари Европа ва Осиё ўртасидаги савдодан 7 млрд доллар олиши мумкин

Россиянинг транзит салоҳияти “ТРАСЕКА” ва “Ипак йўли” лойиҳаларининг қўшилишидан янада каттароқ манфаат кўради. “Россия темир йўллари” компанияси ушбу лойиҳалар реализациясидан сўнг Европа ва Осиё ташқи савдо айланмаси натижасида 7 млрд доллар фойда кўришни кўзламоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Владимир Якунин “Россия 24” каналига берган интервьюсида маълум қилди.
“Агар биз ташқи савдо айланмасидан 1 фоиз олсак ҳам, бу эса Осиё ва Европа ўртасидаги юклар, бу Россия темир йўлчилари учун улкан суммани, 6 ёки 7 млрд долларни ташкил қилади. Табиийки, биз барчамиз, шу жумладан, Осиё ва Европа темир йўлчилари ушбу ҳажм кўпайиб бориши учун курашмоқдамиз. Ўйлашимча, юқори тезликдаги боғланишни ҳисобга олсак, бу фоиз ошиб боради ва бозордан ўз улушимизни оламиз”, – деди у.

Top